Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Нега айнан мен?»: "ПСЖ" юлдузи оғир жароҳатдан сўнг таъсирли мурожаат йўллади

«Нега айнан мен?»: "ПСЖ" юлдузи оғир жароҳатдан сўнг таъсирли мурожаат йўллади

"ПСЖ"нинг грузиялик ҳужумчиси Хвича Кварацхелияни узоқ муддатли тикланиш жараёни кутмоқда. Футболчининг ўнг тиззасидаги олдинги хочсимон боғлам узилгани аниқланди.

Кварацхелия 20 октябрь куни Чемпионлар лигасининг 3-турида «Барселона»га қарши ўтказилган ва парижликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган учрашувда жароҳат олган.

Футболчи ижтимоий тармоқдаги мурожаатида ушбу воқеа ўзи учун қанчалик оғир кечаётганини яширмади.

«Ҳар бир ўйин олдидан Худодан майдонни соғлом тарк этишни сўрардим. Афсуски, бу сафар дуоларим ижобат бўлмади. Ҳанузгача бир саволга жавоб тополмаяпман: нега айнан мен?» — дея ёзди у.

Грузиялик футболчи учрашувга жуда пухта тайёргарлик кўрганини, бироқ бундай синовга тайёр бўлмаганини таъкидлади. Шунга қарамай, у олдиндаги қийинчиликларни енгиб ўтишга қатъий қарор қилган.

«Агар менинг жароҳатим туфайли бошқа футболчилар соғ қолган бўлса, олдиндаги оғриқли ва машаққатли ойларга чидашга тайёрман. Янада кучли бўлиб қайтишим керак. Мени доим қўллаб-қувватлаган инсонларнинг ишончини оқлайман. Бунинг учун бор кучимни сарфлайман», — деди Кварацхелия.

"ПСЖ" ҳужумчиси мурожаати якунида мухлисларга қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдириб, тез орада кўришишга умид қилишини айтди.

Киритилди: 17:24 21.10.2026. Ўқилди: 594 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!