Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди

Шоҳжаҳон Эргашевнинг Тошкентдаги жанги жанжал билан ниҳоясига етди

Ўзбекистонлик таниқли профессионал боксчи, жаҳон чемпионлиги учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев қўлқопсиз жангларда дебют қилди.

Ҳамюртимиз Тошкент шаҳрида ўтказилаётган IBA Nomad 16 турнирида чиқиш қилди.

Қозоғистон вакили Дастан Бекенга қарши кечган 3 раундлик жанг тўлиқ давом этди. Эргашев ўзининг дебют баҳсида ҳакамларнинг якдил қарори билан зафар қучди.

Аммо жанг якунида кўнгилсиз ҳолат юзага келди. Мусобақанинг қозоғистонлик бошловчиси жангдан сўнг Шоҳжаҳондан аввал айтгани каби рақибини нокаутга учрата олмагани учун ўз гонорарини Дастан Бекенга берадими ёки йўқ қабилида савол берди. Шоҳжаҳон эса бу масалани Лига билан келишиб олгани, унинг гонорари Дастанникидан бир неча баробар юқори эканини айтди. Шундан кейин жангчилар ўртасида келишмовчилик юзага келди.

Киритилди: Бугун 01:00. Ўқилди: 452 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!