Қирғизистонда Миллий гвардия қўмондони лавозим ваколатларини суиистеъмол қилганликда гумонланиб, ҳибсга олинди.
Тергов маълумотларига кўра, ҳарбий амалдор ўз қўл остидаги аскарларни хизмат вазифалари ўрнига шахсий уйининг қурилиш ишларига мунтазам жалб қилиб келган.
Қурилишда ишлатилган ҳарбийлар орасида суткалик навбатчиликни ўтаётган аскарлар ҳам бўлгани айтилмоқда.
Айни пайтда қўмондонга нисбатан мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.