Бугун 21 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«Европанинг кузи — Исроил учун муаммо»

«Европанинг кузи — Исроил учун муаммо»

Ироқдаги шиаларнинг Эронга хайрихоҳ етакчиларидан бири, руҳоний Муқтадо ас-Садр Францияда бошланиб, қўшни Европа мамлакатларига ҳам тарқалган воқеалар «Европа кузи» бошланганидан дарак беришини билдирди. Унинг фикрича, бу ҳодисалар Эски Дунё сиёсатида туб ўзгаришларга олиб келиши мумкин.

Ас-Садрнинг таъкидлашича, Европадаги воқеалар мамлакатларни Исроил ва АҚШ таъсиридан «қуриган барглар каби халос бўлишга» ундаши мумкин.

У Европадаги инқирозни пандемиядан кейин қашшоқлик ва муҳтожликнинг кучайиши, моддий ҳамда инсон ресурслари етишмовчилиги, шунингдек, Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши билан боғлади.

Ас-Садр араб ва ислом дунёси ёшларини Ғарб моделини намуна сифатида қабул қилишга бўлган муносабатини қайта кўриб чиқишга чақирди. Шунингдек, мусулмон давлатларига Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришдан тийилишни тавсия қилди.

Франциядаги тартибсизликлар давомида айрим ҳудудларда яҳудийларга тегишли дўконлар вайрон қилинган, мусулмонларга тегишли дўконлар эса деярли зарар кўрмаган. Тартибсизлик иштирокчилари Жазоир ва Фаластин байроқларини кўтариб юрган.

Нашр маълумотларига кўра, дастлаб ўрта таълим сифатига нисбатан норозилик сифатида бошланган намойишлар кейинчалик ўз тусини ўзгартирган. Чап қанот экстремистлари исломчилар билан бирлашиб, намойишлар назоратини ўз қўлига олган.

Киритилди: Бугун 12:56. Ўқилди: 1062 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!