Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Манчестер Сити»да яна бир «қурол» пайдо бўлди»

«Манчестер Сити»да яна бир «қурол» пайдо бўлди»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска Чемпионлар лигасида АЕКга қарши учрашувда ҳужумчи Фил Фоденнинг ўйинига баҳо берди.

«Шаҳарликлар» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида Греция жамоасини 5:1 ҳисобида мағлуб этишди. Фоден учрашув давомида хет-трик қайд этди.

«У ўзини ажойиб кўрсатмоқда ва бу айнан бизга керак бўлган нарса — бир қатор сабабларга кўра. Аввало, у юқори савияли футболчи.

Мен у учун хурсандман, шунингдек, бутун жамоа учун ҳам хурсандман. Чунки бизда фойдаланишимиз мумкин бўлган яна бир «қурол» пайдо бўлди», — деди Мареска TNT Sports эфирида.

«Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида 6 очко билан олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Мареска шогирдлари навбатдаги учрашувини 4 ноябрь куни «РБ Лейпциг»га қарши ўтказади.

Киритилди: 17:24 21.10.2026. Ўқилди: 798 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!