Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

София аэропортида номаълум дрон туфайли олтита рейс кечиктирилди

София аэропортида номаълум дрон туфайли олтита рейс кечиктирилди

София аэропортида унинг ҳудудида номаълум учувчисиз учиш аппарати пайдо бўлганидан кейин олтита рейс кечиктирилди.

“Репорт”нинг Болгариянинг НоваТВ телеканалига таяниб хабар беришича , дроннинг келиб чиқиши ва унинг аэропорт ҳудудида парвоз қилиш мақсади номаълумлигича қолмоқда.

Миллий авиаҳалокатларни текшириш бошқармаси матбуот котиби Христо Христовнинг айтишича, дрон парвозлар хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши мумкин эди. Унинг сўзларига кўра, қурилма самолёт двигателларига тегиши ёки бошқа самолёт тизимларига зарар етказиши мумкин эди.

Христов, шунингдек, бундай дронларнинг парвозлари учун Фуқаролик авиацияси маъмуриятининг рухсати зарурлигини, бироқ бу ҳолатда у сўралмаганини таъкидлади. "Бу ноқонуний парвоз. Бу нима мақсадда қилинганини билмайман", - деди у.

Унинг қўшимча қилишича, бу сўнгги бир ярим ой ичида аэропорт ҳудудида дронларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ иккинчи ёки учинчи ҳолат.

Унинг фикрича, бундай ҳодисалар жамоат хавфини келтириб чиқаради ва уларга жиноят сифатида қараш керак.

Киритилди: 14:54 08.02.2025. Ўқилди: 1766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!