Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россия санкциялар билан таҳдид қилмоқда: нишонда Ўзбекистон ҳам бор!

Россия санкциялар билан таҳдид қилмоқда: нишонда Ўзбекистон ҳам бор!

Россия ҳукумати рус тилидан фойдаланишга оид чекловлар кучайиб бораётган Марказий Осиё ва Кавказ давлатларига нисбатан кескин санкциялар пакетини тайёрламоқда. Бу ҳақда Insider-T хабар берди.

Кремль мазкур давлатларда рус тилининг мақомини пасайтирувчи қонунлар қабул қилинаётганидан норозилик билдирган ва бунга жавобан бир қатор чораларни кўриб чиқмоқда.

Улар орасида:
• Визали тартибни жорий этиш,
• Россиядан пул ўтказмаларини чеклаш,
• Меҳнат мигрантлари учун квоталарни камайтириш,
• Йирик логистик лойиҳаларни тўхтатиш кабилар бор.

Манбага кўра, ушбу санкцияларга энг кўп зарар кўриши мумкин бўлган давлатлар қаторида Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон тилга олинмоқда.

Бундан ташқари, Россия ушбу минтақалар яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказиш эҳтимолини ҳам кўриб чиқмоқда.

Киритилди: Бугун 15:55. Ўқилди: 2768 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!