Уиткоффнинг Путинга таърифи: "Барча собиқ КГБ ходимлари сингари ўта ақлли".
АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф Россия президенти Владимир Путинни, худди КГБнинг ҳар қандай собиқ ходими каби, "ўта ақлли" деб баҳолайди.
У бу ҳақда журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Путин жуда ақлли," дея таъкидлади Уиткофф.
"Илгари КГБга фақат мамлакатнинг энг ақлли одамлари қабул қилинарди. У ўта ақлли, тушуняпсизми? Агар сиз буни унинг фазилати деб ҳисобламасангиз, майли, ҳеч қиси йўқ. Аммо мен буни унинг фазилати деб биламан," дея қўшимча қилди у.
Уиткофф Карлсонга, бу жавобни АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги амалдорнинг саволига берганини тушунтирди.