Ғарб давлатлари узоқ муддатга Россияга қарши санкцияларни таъминлаш механизмини ишлаб чиқиши керак.
Бундай фикрни Польша бош вазири Дональд Туск билдирди.
"Кўп йиллар давомида Европа-Америка қўшма доимий санкциялар сиёсати бўлиши керак, чунки Россия шерик эмас, муаммо бўлади" - деди Польша бош вазири Римдаги матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, 7 июль куни Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро Европа Иттифоқи Россияга қарши 2022 йилдан бери энг қаттиқ санкцияларни жорий этишга тайёрланаётганини маълум қилганди. Вазирнинг сўзларига кўра, улар нефть даромадлари, Россия молиявий ўйинчилари ва бошқа мамлакатлардаги воситачиларнинг Москвага чеклов чораларини четлаб ўтишига ёрдам беради.