Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби Элдор Шомуродовнинг трансферини эълон қилди.
Футболчи клуб ихтиёрига етиб борган ва тиббий кўрикдан ўтган.
Аввалроқ “Башакшеҳир” Шомуродовни 3 миллион евро эвазига ижарага олиши ва шартномада 2,7 миллион еврога мажбурий сотиб олиш банди билан ўз сафига қўшиб олиши хабар қилинганди.
Шомуродов ўтган мавсум у А Серияда 27 та ўйинда 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.