Украина президенти Владимир Зеленский Украинанинг амалдаги мудофаа вазири Рустем Умеров Украинанинг АҚШдаги янги элчиси бўлишини истисно қилмади.
У бу ҳақда Римда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
"АҚШдаги элчи алмаштирилади. Очиғини айтаман, агар қарор қилсам ва бу яқин келажакда Америка Қўшма Штатларида мамлакатимиз вакили бўлади, яъни бизнинг асосий элчимиз Мудофаа вазири Рустем Умеров бўлади. Бу, албатта, Украина ҳукуматидаги жиддий ўзгаришларга таъсир қилади", - деди у.
Зеленский, шунингдек, АҚШдаги амалдаги элчи Оксана Маркарова агар хоҳласа, Украинада фаолиятини давом эттириши мумкинлигини айтди.