Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Аҳмадалиев — Иноуэ жанги манзили ўзгарди

Аҳмадалиев — Иноуэ жанги манзили ўзгарди

Хабарингиз бор, 14 сентябрь куни профессионал бокснинг иккинчи энг енгил вазн тоифасидаги мутлақ чемпионлик жанги ўтказилади.

Унда япониялик чемпион Наоя Иноуэ WBA Interim камари соҳиби, ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев билан тўқнаш келади.

Аввалроқ, титул жанги 14 сентябрь куни Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо бугун тонгда Япония томони жангни расман тасдиқлаб, турнир 14 сентябрь куни Нагоя шаҳридаги IG Arena мажмуасида бўлиб ўтиши ҳақида маълумот берди.

Маълумот учун, IG Arena янги қуриб битказилган иншоот бўлиб, 17 000 мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Аренанинг очилиш маросими 13 июль куни ўтказилади.

Киритилди: 23:19 10.07.2025. Ўқилди: 745 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!