Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Очилбой Раматов ва Ботир Зокировга икки ҳафта муҳлат берди

Шавкат Мирзиёев Очилбой Раматов ва Ботир Зокировга икки ҳафта муҳлат берди

Шавкат Мирзиёев чоршанба кунги видеоселекторда тадбиркор тадбиркорлиги, қурувчи қурилиши билан шуғулланиши кераклигини айтиб ўтди.

Таъкидланишича, 175 та уй-жойлар массивининг (1 мингта кўп қаватли уй) бор-йўғи 36 таси бўйича пудратчилар аниқланган.

Бунда, Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Хоразмда объектлар қурилиш рейтинги бўйича мос келмайдиган қурувчи ташкилотларига берилган.

«Тендерда рейтингда йўқ қурилиш компанияларига лойиҳаларни беряпсизлар... Тадбиркор тадбиркорлиги, қурувчи қурилиши билан шуғуллансин. Президент топшириқ бераяпти, рейтинги йўқ қурилиш ташкилотларига бирор лойиҳа берилмайди. Кўрдик Жиззахдаги воқеаларни... тадбиркор қурилиш қилса нима бўлишини ҳам...», – деди президент.

Давлат раҳбари Очилбой Раматов ва Ботир Зокировга вилоят ҳокимлари билан бирга, икки ҳафта муддатда 139 та турар-жой массивлари бўйича тендерларни якунлаб, қурилиш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берди, деб ёзади "gazeta.uz".

Киритилди: 11:50 12.05.2021. Ўқилди: 6677 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!