Бугун 14 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ошқозон ости бези саратонини даволашнинг янги усули топилди

Ошқозон ости бези саратонини даволашнинг янги усули топилди

Майами университетининг Сильвестр номидаги Комплекс онкология маркази олимлари IL1RAP (ҳужайраларнинг яллиғланиш сигналларини қабул қилишида иштирок этувчи оқсил) рецепторини блоклаш орқали ошқозон ости бези ўсмаси микро муҳитини ўзгартириш усулини аниқладилар.

Report агентлигининг хабар беришича, тадқиқот натижалари JCI Insight журналида эълон қилинган.

IL1RAP яллиғланиш сигналларини узатишда иштирок этади. У ўсма ҳужайралари, иммун ҳужайралар ва фибробластларни ўзаро боғлаб, ўсманинг ривожланиши ва даволашга чидамли бўлишига ёрдам беради.

Клиникагача бўлган тадқиқотларда IL1RAPни блоклаш ўсмада иммун тизими фаоллигини сусайтирувчи ҳужайралар ва фиброз миқдорини камайтириб, Т-ҳужайралар фаоллигини оширган. Натижада ўсмалар комбинацияланган даволашга яхшироқ жавоб берган.

Олимлар ушбу усулни операция қилиш мумкин бўлган ошқозон ости бези саратони билан касалланган беморлар иштирокидаги клиник синовда текширишни режалаштирмоқда. IL1RAPга йўналтирилган даволаш усулини операциядан олдин кимётерапия ва иммунотерапия билан бирга қўллаш кўзда тутилган.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, даволашни операциядан олдин ўтказиш ўсма тўқимасини терапиядан олдин ва кейин солиштириш, шунингдек, унинг микро муҳитидаги ўзгаришларни баҳолаш имконини беради.

Киритилди: 13:32 13.09.2026. Ўқилди: 754 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!