Бугун 14 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Деярли 100 минг нафар ўзбекистонлик 10 кун ичида Россияни тарк этди

Деярли 100 минг нафар ўзбекистонлик 10 кун ичида Россияни тарк этди

Даромадларнинг пасайиши ва миграция сиёсатидаги талабларнинг кучайтирилиши Ўзбекистон фуқароларининг Россияда ишлашга бўлган қизиқишини камайтирмоқда.

Ўн кун ичида Россиядан Ўзбекистонга 96 415 нафар фуқаро қайтиб келди. Омавий қайтиш 25 августдан 5 сентябргача бўлган даврда қайд этилган. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Уларнинг 54 885 нафари Россиядан тўғридан-тўғри Ўзбекистонга қайтган, яна 41 530 нафар фуқаро Қозоғистон орқали Ўзбекистонга кириб келган.

Иқтисодчиларнинг фикрича, ўзбекистонликларнинг Россиядан қайтишига иш ҳақининг пастлиги, беқарор вазият ва хавфсизликка таҳдидлар сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларининг Россияда ишлашга бўлган қизиқиши сўнгги вақтларда сезиларли даражада пасайган.

Россия ҳукумати ҳузуридаги Молия университети профессори ва миграция бўйича эксперт Александр Сафоновнинг таъкидлашича, Марказий Осиё фуқаролари меҳнат миграцияси учун тобора кўпроқ Хитой, Жанубий Корея, Яқин Шарқ мамлакатлари ва Европа давлатларини йўналиш сифатида кўриб чиқмоқда.

Экспертнинг сўзларига кўра, Россияга бўлган қизиқишнинг пасайишидаги асосий сабаблардан бири рубль курсининг тушиши бўлган. Бу эса Марказий Осиё мамлакатларидан келган меҳнат мигрантларининг даромадларига салбий таъсир кўрсатган.

Бундан ташқари, Россиянинг миграция сиёсатидаги чекловларнинг кучайтирилиши ҳам мигрантларнинг мамлакатда ишлашга бўлган қизиқишини пасайтирган.

Киритилди: 20:01 13.09.2026. Ўқилди: 822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!