Шунингдек Яқин Шарқда давом этаётган уруш юзасидан “чуқур ташвиш” билдирди
Бу ҳақда тузилма томонидан қабул қилинган Яқин Шарқдаги уруш бўйича қўшма декларацияда қайд этилди..
"Яқин Шарқда кескинликнинг давом этаётганидан чуқур ташвиш билдирамиз. Томонларни максимал даражада вазминлик кўрсатишга, вазиятни янада оғирлаштириши мумкин бўлган ҳаракатлардан қочишга чақирамиз", дейилади ҳужжатда.
Декларацияда, шунингдек, халқаро низоларни мулоқот, маслаҳатлашув ва дипломатия орқали тинч йўл билан ҳал қилишга содиқлик яна бир бор тасдиқланган.