Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Путин Зеленский билан АҚШда учрашишдан бош тортди

Путин Зеленский билан АҚШда учрашишдан бош тортди

Владимир Зеленский декабрь ойида Майамида бўлиб ўтадиган G20 саммити вақтида Владимир Путин билан шахсан учрашишни истаган. Украина президенти томонлар учрашиб, суҳбатлашиши ва қарорлар қабул қилиши зарурлигини таъкидлаган. Бироқ Москва бундай учрашув имкониятини қатъиян рад этди.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков AFP агентлигига берган интервьюсида Путин ва Зеленскийнинг АҚШда учрашиши «имконсиз» эканини билдирди. Шу билан бирга, Москва Украина президентини Россия пойтахтида қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Шундай қилиб, Кремль эҳтимолий музокараларни халқаро саммит майдонида эмас, балки Москвада ўтказишни таклиф қилмоқда.

Айни пайтда АҚШ урушни тўхтатиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларни яна кучайтирди. Дональд Трампнинг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер яқинда Москва ва Киевда бўлиб, шундан сўнг Трамп Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди.

Зеленский сентябрь ойининг охирида Нью-Йоркда Трамп билан янги учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Украина президентининг ўзи эса ҳозир Киев «жуда яхши музокара позициясида» турганини таъкидлаган.

Киритилди: 20:38 13.09.2026. Ўқилди: 1861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар