Руминия футбол федерацияси (FRF) болалар ва ўсмирлар ўртасидаги ўйинларда ота-оналар ва томошабинларнинг номақбул хатти-ҳаракатларига қарши курашиш учун қора карточка жорий этди. Бу футбол тарихида бундай карточкадан фойдаланишнинг биринчи ҳолатидир. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди.
Янги қоида 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги мусобақаларда мавсум бошидан қўлланилади. Қора карточка асосан мухлисларнинг тажовузкор ёки интизомсиз хатти-ҳаракатларида қўлланилади.
Агар томошабинлар ўзларини номақбул тутсалар, ҳакам аввал ўйинни тўхтатади. Шундан сўнг мураббийлардан мухлисларга мурожаат қилиб, тартибни сақлаш сўралган.
Агар қоидабузарликлар давом этса, ҳар икки жамоа футболчилари 10 дақиқага кийиниш хонасига юборилади. Агар бундай ҳолатлар ўйин қайта тикланганидан кейин ҳам такрорланса, ҳакам қора карточка кўрсатади ва учрашувни муддатидан олдин якунлайди.