Бугун 14 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Туркия Суперлигаси. Элдор ва Аббос ўйнаган баҳсда «Башакшеҳир» 0:5 ҳисобида ютқазди

Туркия Суперлигаси. Элдор ва Аббос ўйнаган баҳсда «Башакшеҳир» 0:5 ҳисобида ютқазди

Туркия чемпионатининг 5-турида «Башакшеҳир» сафарда «Амедспор»дан жавобсиз 5 та гол қабул қилиб олди.

Истанбулликлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари Элдор Шомуродов ва Аббос Файзуллаев асосий таркибда тушишди. Улар иккинчи бўлимда захирага олинди. Элдор бу мавсумда илк бор майдонни голсиз тарк этди.

Сўнгги 4 ўйинда атиги 1 очко тўплаган Нури Шаҳин жамоаси 4 очко билан 13-ўринда қолди. «Амедспор» 10 очко билан 3-поғонага кўтарилди.

Туркия Суперлигаси. 5-тур

Амедспор — Башакшеҳир 5:0

13 сентябр, Диёрбакир стадиони

Голлар: Байрам (45+1, автогол), Орбан (51, 55, 74), Диане (83).

Амедспор — Лафонт, Деллова, Халил (Сиссе, 63), Красники (Булбул, 79), Орбан (Диане, 79), Саба, Балет (Лутин, 85), Бейтс, Мерас, Равелосон, Соялп (Устундаг, 84).

Башакшеҳир — Дилмен, Калужински (Йилдирим, 46), Байрам, Гунеш, Кемен, Опери, Опоку, Сков Олсен (Сари, 46), Шаҳинер (Карбовник, 46), ФАЙЗУЛЛАЕВ (Брнич, 63), ШОМУРОДОВ (Ўзжан, 82).

Огоҳлантиришлар: Опери (6), Гунеш (53), Красники (59).

Киритилди: Бугун 06:25. Ўқилди: 463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!