Бугун 5 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Польша ҳаво ва дронларга қарши мудофаани кучайтирмоқда

Польша ҳаво ва дронларга қарши мудофаани кучайтирмоқда

Польша жанубида қўшимча зенит полки тузилади. У дронларга қарши воситалар билан ҳам қуроллантирилади.

Бу ҳақда мамлакат миллий мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камыш X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Унинг айтишича, гап Бжеско шаҳрида жойлаштириладиган 87-зенит полки ҳақида кетмоқда. Бўлинма таркибида тахминан минг нафар ҳарбий хизмат қилиши режалаштирилган.

Полк ракетага қарши, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва дронларга қарши ҳимоя воситалари билан жиҳозланади.

"Бугун эрталаб 87-зенит полкини тузиш тўғрисидаги қарорни имзоладим. 87-зенит полки Бжескода жойлаштирилади", — деди Польша мудофаа вазири.

Косиняк-Камыш янги бўлинма айнан қайси турдаги қурол-яроғ ва техникалар билан таъминланишига аниқлик киритмади.

Киритилди: 23:50 04.09.2026. Ўқилди: 272 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!