Исроил мудофаа вазири Исроил Катцнинг бошқа баёнотлари:
- Бизнинг эришган натижаларимиз кишини ҳайратга солади.
- Ғазо секторида биз ўз олдимизга қўйган мақсадларга эришдик. Ғазо секторининг етмиш-саксон фоизи вайрон қилинди.
- Худди шу ҳолат Ливан жанубига ҳам тегишли.
- Бугунги кунда Ливан жанубида 700 квадрат километр майдонни эгаллаган 60 дан ортиқ қишлоқ вайрон қилинди. Бу қишлоқлар ер юзидан бутунлай йўқ қилинди. Йигирма уч мингта уй — барчаси вайрон бўлди, ер билан яксон қилинди.
- У ерда аҳолидан ҳеч ким қолмади. Икки юз минг нафар аҳоли ҳозир ушбу ҳудуддан ташқарида. Бу Ғазода кўрганимизга ўхшаш модель — ва биз айнан шу моделни амалга оширяпмиз.
- Агар бирон-бир Фаластин шаҳридан терроризм бош кўтарса, биз худди Ғазода қилганимиздек, аҳолини эвакуация қиламиз ва тегишли чораларни кўрамиз.
- Бутун дунё бизга қойил қолмоқда. Бутун дунё бизни ҳурмат қилмоқда.
- Минтақадаги давлатлар — буни очиқ тан оладими ёки йўқми — Исроилга яқин бўлишга интилмоқдалар. Улар бизнинг қатъиятимизни қадрлайдилар. Улар эришилган натижаларни қадрлайдилар.