Россия миллий терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Владимир Гранат Ўзбекистонга қарши бўлажак ўртоқлик учрашуви ҳақида фикр билдириб, рақибнинг имкониятларини юқори баҳолади.
12 ноябрь куни Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган баҳс олдидан Гранат Ўзбекистонни Нигерия билан бир даражадаги жамоа сифатида кўраётганини айтди.
«Ўзбекистонни Нигерия савиясидаги рақиб дейиш мумкин. Улар ёзда АҚШда ўтган жаҳон чемпионатида қатнашди. Қолаверса, бизга қарши ўз майдонида ўйнайди. Қизиқарли учрашув бўлишига умид қиламан», — деди собиқ футболчи.
Гранат Россия терма жамоасининг ҳозирги ҳолатига ҳам тўхталиб, мураббийлар штаби Ўзбекистонга қарши баҳс учун муайян тактик режа тайёрлаганини таъкидлади. Унинг фикрича, асосий масала футболчилар ушбу кўрсатмаларни қай даражада бажара олишида.
Шунингдек, россиялик мутахассис Ўзбекистон сафида Абдуқодир Ҳусановни алоҳида эътироф этди.
«Аввало, "Манчестер Сити" футболчиси Ҳусановга эътибор қаратиш керак. Россия чемпионатида ўйнаган Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродовнинг ҳаракатларини кузатиш ҳам қизиқ бўлади», — деди Гранат.