АҚШ Президенти Дональд Трамп Москва ва Вашингтоннинг Россия-Украина низосини ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатлари фаоллашган бир пайтда ўйламай қадам ташлашдан қочишга интилаётганини маълум қилди.
Америка етакчиси Оқ уйда журналистларга берган баёнотида Россия президенти Владимир Путиннинг АҚШ махсус вакили Стив Уиткофф билан Санкт-Петербургдаги учрашувига тўхталиб ўтди.
«Низони якунлашга яқинлашиб қолган бир пайтимизда, мен энг охирги истайдиган нарсам — ҳамма нарсани ағдар-тўнтар қилиб юборишдир», — деди Трамп. Унинг сўзларига кўра, бундай вазиятда ўйламасдан ҳаракат қилишдан тийилиш жуда муҳим. «Бундай вазиятда сиз қиладиган энг охирги иш — бирор бир ақл бовар қилмайдиган қадам ташлашдир», — дея таъкидлади АҚШ президенти.
Трамп, шунингдек, Россия-Украина низоси ҳозирги вақтда тинчлик йўли билан ҳал этилишга илгариги ҳар қандай даврдан кўра яқинроқ деган фикрни билдирди. Америка етакчиси аввалроқ Россия президенти Владимир Путин билан ҳам низони тугатиш масаласини муҳокама қилганини қайд этди. «Айтганча, биз бунга яқинлашмоқдамиз. Эҳтимол, ҳозир биз илгари бўлган ҳар қандай вақтдан кўра яқинроқдирмиз», — деб баёнот берди Трамп.