Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Путин ҳукуматда кадрлар ўзгаришини амалга оширди

Путин ҳукуматда кадрлар ўзгаришини амалга оширди

Россия Президенти Владимир Путин ҳукуматда кадрлар ўзгаришини амалга оширди.

Бу ҳақда давлат раҳбари тегишли фармонларни имзолади.

Россия Президенти Владимир Путин Андрей Никитинни транспорт вазири лавозимидан озод этиб, уни Россия Бош вазири ўринбосари (вице-премьер) этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ушбу вазирликнинг янги раҳбари этиб Дмитрий Ядров тайинланди.

Путин, шунингдек, собиқ вице-премьер Юрий Трутневни ўзининг ёрдамчиси лавозимига тайинлаш ҳақидаги фармонни ҳам имзолади.

Россия Президенти Бош вазир ўринбосари — Ҳукумат аппарати раҳбари лавозимига Ирина Окладниковани тайинлади.

Олег Кожемяко Бош вазир ўринбосари — Россия Президентининг Узоқ Шарқдаги мухтор вакили этиб тайинланди.

Антон Силуанов эса молия вазири лавозимини сақлаб қолган ҳолда, Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди.

Киритилди: Бугун 15:43. Ўқилди: 915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!