Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Моуриньо "Эл-класико" олдидан баҳоналарни бошлади(ми)?

Моуриньо "Эл-класико" олдидан баҳоналарни бошлади(ми)?

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо Чемпионлар лигаси умумий босқичи 3-туридан ўрин олган «РБ Лейпциг»га қарши учрашувдаги ғалаба (4:1) ҳақида фикр билдирди.

«Бернардуга бундай ўйин жуда зарур эди. Шунинг учун хурсандман. Бугунги кунга қадар у «Реал» сафида деярли кўзга ташланмаётганди.

Менга ёқмаган ягона жиҳат — дарвозамиздан гол ўтказиб юборганимиз бўлди. Куртуа бундай голни ўтказиб юборишга лойиқ эмасди.

Жамоа яхши ўйин ўтказди, ўнг қанотдаги ҳаракатларимиз жуда самарали бўлди. Ҳозир ҳисобимизда 9 очко бор ва плей-оффга чиқишга жуда яқинмиз.

Бироқ «Барселона» билан «Эл-класико» олдидан дам олиш учун бизда рақибимизга қараганда 24 соат камроқ вақт бор», — деди Моуриньо.

Киритилди: Бугун 08:40. Ўқилди: 814 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!