Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Уиткофф ва Кушнер Зеленскийни нега койиди?

Уиткофф ва Кушнер Зеленскийни нега койиди?

АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ва Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнер Норвегиядаги музокаралар чоғида Украина президенти Владимир Зеленскийни АҚШ раҳбарини танқид қилгани учун койиган. Бу ҳақда The New York Times юқори мартабали манбага таяниб хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, 20 октябрь куни бўлиб ўтган учрашувда Уиткофф ва Кушнер Зеленскийга унинг Трамп танқидларига кескин жавоблари Америка президентининг ғазабини келтириб чиқарганини айтган.

Зеленский эса ўз навбатида эътироз билдиришга ва Трамп ҳақидаги аввалги гапларини изоҳлашга уринган. Бироқ NYT манбасининг таъкидлашича, Украина раҳбари билдирилган ишорани тушунган ва Ослодаги музокаралардан кейинги матбуот анжуманида АҚШ томонининг ҳаракатларига нисбатан анча босиқ муносабат билдирган.

Норвегия пойтахтида Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш масаласи муҳокама қилинган. Учрашувда Зеленский, Финляндия президенти Александр Стубб, Норвегия бош вазири Йонас Гар Стере ва Стив Уиткофф иштирок этган. Жаред Кушнер музокараларга видеалоқа орқали қўшилган.

Аввалроқ Дональд Трамп Зеленскийнинг тинчлик келишувига тайёр эмаслигидан норози эканини билдириб, Украинага Россия билан келиша оладиган янги раҳбар кераклигини айтган эди.

Шунингдек, Зеленский Россия ва АҚШ ўртасида дизель ёқилғиси етказиб бериш бўйича эришилган келишувларни очиқ танқид қилган. Москва эса Киевни Россия нефтьни қайта ишлаш заводларига зарбалар беришда давом этаётганликда айблаган.


Киритилди: Бугун 09:48. Ўқилди: 747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!