Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Польша ва Украина ўртасида янги зиддият юзага келди

Польша ва Украина ўртасида янги зиддият юзага келди

Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш масаласида Польша ва Киев ўртасида келишмовчилик юзага келгани ҳақидаги хабарларга Варшава расмий муносабат билдирди.

Польша Мудофаа вазирлиги вакили Януш Сеймей Fakt нашрига берган изоҳида мамлакат Украинага қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатгани ҳақидаги маълумотларни ҳақиқатга зид деб атади.

Аввалроқ Украина ОАВда Львов вилояти кенгашининг қарори сабаб Польша йирик ҳарбий ёрдам пакетини юборишни тўхтатгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Гап маҳаллий депутатларнинг 2027 йилни Украина қўзғолончилар армияси (УПА) ва унинг қўмондони Роман Шухевич хотирасига бағишлаш тўғрисидаги қарори ҳақида кетмоқда. Мазкур ташаббус Польша расмийларининг норозилигига сабаб бўлган.

Варшава ушбу қарорни илгари сурган Львов вилояти кенгаши депутати Святослав Шереметанинг мамлакатга киришини чеклаш масаласини ҳам кўтарган.

Шунга қарамай, Польша Мудофаа вазирлиги Украинага ҳарбий ёрдам етказиб бериш тўхтатилганини тасдиқламади.

Киритилди: Бугун 11:45. Ўқилди: 336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!