Бугун 22 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Зеленскийнинг талаби Европа комиссиясини қийин аҳволга солиб қўйди

Зеленскийнинг талаби Европа комиссиясини қийин аҳволга солиб қўйди

Европа комиссияси Украина бюджетининг 2027 йил учун молиялаштириш тақчиллигини қоплаш бўйича ечим топишга ҳаракат қилмоқда. Брюссель йил охирига қадар бу борада сиёсий келишувга эришишни режалаштирган. Бу ҳақда «Раппортер» портали идоралараро ҳужжатга таяниб хабар берди.

Ҳужжатда таъкидланишича, 2027 йилда Украинага зарур молиявий ёрдамни таъминлаш учун маблағ етишмовчилигини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш керак. Шунингдек, фронтдаги вазият тез ўзгараётгани сабабли, келгуси ёрдам дастурларида мослашувчанликни сақлаш зарурлиги қайд этилган.

«Йил охирига қадар сиёсий келишувга эришиш мақсадида 2027 йилги молиялаштириш тақчиллигини бартараф этиш ечимларини аниқлаш бўйича ишларни бошлаш керак», — дейилади ҳужжатда.

Нашр муаллифларининг ёзишича, мазкур ҳужжат Украина президенти Владимир Зеленский Европа Иттифоқидан Киевнинг ҳарбий эҳтиёжлари учун камида 70 миллиард евро ажратиш масаласини кўриб чиқишни талаб қилганидан кейин тайёрланган ва Иттифоққа аъзо давлатларга юборилган.

Европа комиссияси олдидаги асосий вазифа Украинага келгуси йилда зарур молиявий ёрдамни таъминлаш билан бирга, бу борада Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида келишувга эришишдан иборат.

Киритилди: Бугун 19:28. Ўқилди: 107 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!