Бугун 20 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Нью-Йорк сайёҳлик марказида бир кишига ўт қўйилб юборилди

Нью-Йорк сайёҳлик марказида бир кишига ўт қўйилб юборилди

Нью-Йорк полицияси якшанба куни эрталаб шаҳарнинг энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган майдони бўлмиш Таймс-сквер марказида одамни ёқиб юборган гумонланувчини қидирмоқда, дея хабар беради Fox News.

Омон қолган 45 ёшли жабрланувчига эрталаб соат 4 ларда Мидтаун-Манхэттен сайёҳлик марказида ҳужум қилинди. Жабрланувчи оғир куйиш жароҳатлари билан маҳаллий шифохонага етказилган.

Эркак ҳуқуқ-тартибот идораларига номаълум шахс унинг устига суюқ, тез ёнувчи моддани қуйиб юборганини айтган.

Ҳозирда полиция гумонланувчини қидирмоқда, у охирги марта кўк рангли кийимда кўринган. Камера тасвирларини кўриб чиққандан сўнг, полиция ҳужумчи жабрланувчини таниган бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда ва қасддан ҳужум қилиш ҳақида ўйламоқда. Бироқ ўт қўйиш сабаблари номаълумлигича қолмоқда.

Киритилди: 11:50 18.03.2025. Ўқилди: 737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!