Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Лавров нега КХДРга бормоқда?

Лавров нега КХДРга бормоқда?

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 11–13 июль кунлари КХДРга расмий ташриф буюради. Бу ҳақда аввал KCNA, сўнгра Россия ТИВ маълум қилди. Ташриф икки давлат ўртасидаги стратегик мулоқотнинг иккинчи босқичи доирасида ўтказилади. Биринчи босқич 2024 йил ноябрида Москвада бўлиб ўтганди.

Мазкур музокаралар Путин ва Ким Чен Ин ўртасида 2024 йил июнида Пхеньянда ўтган саммитда эришилган келишувларнинг давоми ҳисобланади.

Сўнгги ойларда Москва ва Пхеньян ўртасида юқори даражадаги алоқалар фаоллашди. 2025 йил июнида Сергей Шойгу, Россия Хавфсизлик кенгаши котиби, КХДРга шахсан Путин топшириғи билан ташриф буюриб, ҳарбий ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича музокаралар ўтказди.

Reuters таҳлилларига кўра, КХДР Россияга миллионлаб артиллерия снарядлари ва минглаб ҳарбийлар юборган. Ким Чен Ин эса Россияни «шартсиз қўллаб-қувватлашини» бир неча бор таъкидлаган.

Ғарб ва Жанубий Корея таҳлилчилари Россия КХДРга илғор ҳарбий технологиялар, нефть ва буғдой етказиб бериши мумкинлигидан хавотирда.

Киритилди: 13:16 10.07.2025. Ўқилди: 991 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!