Бугун 23 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Нетаняху: Эрон режимининг охири яқин, бу Яқин Шарқ қиёфасини ўзгартиради

Нетаняху: Эрон режимининг охири яқин, бу Яқин Шарқ қиёфасини ўзгартиради

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Эрондаги амалдаги режимнинг «охири яқин» эканини таъкидлаб, Исроил уни ағдариш мақсадини охирига етказишга қатъий қарор қилганини билдирди.

Нетаняху 6 сентябрь куни ҳукумат йиғилишида, Рош Ҳашана байрами арафасида қилган мурожаатида Эрондаги вазият ҳақида гапирди. Унинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари натижасида «катта ютуқларга» эришилган, бироқ ҳали бажарилиши керак бўлган вазифалар бор.

«Эришилган натижалар улкан, аммо ҳали якунлашимиз керак бўлган ишлар бор. Аввало, режимнинг ағдарилиши. Эрондаги бу режимнинг охири яқин. У ожиз, ўз жонини сақлаб қолиш учун курашмоқда ва довдираб қолган», — деди Нетаняху.

Исроил Бош вазири мамлакат ҳали олдида турган яна бир муҳим вазифани ҳам бажаришга қатъий қарор қилганини айтди.

«Бу Яқин Шарқ қиёфасини ва халқимиз тарихини бутунлай ўзгартиради. Биз буни амалга оширишга қатъий қарор қилганмиз ва бунга қодир эканимизни биламиз», — дея таъкидлади у.

Нетаняху, шунингдек, Эрон Исроилга ҳужум қилишга қарор қилса, «тасаввур қилиб бўлмайдиган зарба»га дуч келишини билдирди.

Унинг баёнотлари АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳарбий кескинлик яна кучайган, Ҳурмуз бўғози атрофида ҳам вазият таранглашган бир пайтга тўғри келмоқда.

Киритилди: 19:15 07.09.2026. Ўқилди: 991 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!