Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

"Наврўз" арафасида Ўзбекистонга нам ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда

"Наврўз" арафасида Ўзбекистонга нам ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда

Ўзгидромет 18-20 март кунлари республика ҳудудларида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

18 март куни Бухоро ва Навоий вилоятларида бироз ёмғир ёғиши кутилмоқда. 19 март куни тушдан кейин нам ҳаво массалари Жиззах вилоятига қараб ҳаракатланади.

18 ва 19 март кунлари Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё вилоятлари, шунингдек, Фарғона водийсида дам олиш кунлари ёмғирсиз об-ҳаво кузатилади.

20 март куни Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

18-19 март кунлари республиканинг марказий қисмида ҳаво ҳарорати кундузи +20...+25 даража, кечаси +7…+12 даража, жанубий ҳудудларда эса кундузи +21…+26 даража, кечаси +10...+15 даража бўлади.

Қайд этилишича, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. Баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +8...+13 даража бўлиши кутилмоқда.

Киритилди: 10:26 17.03.2023. Ўқилди: 2950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!