Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия ҳарбийлари ноқонуний равишда Эстония ҳудудига кирди

Россия ҳарбийлари ноқонуний равишда Эстония ҳудудига кирди

Бу ҳақда Эстония ички ишлар вазири Игор Тарога таяниб ERR телеканали хабар берди.

"17 декабр куни Россиянинг уч нафар чегарачиси Эстония ҳудудига кирган. Ҳодиса видеокузатув камерасида қайд этилган", — деди Таро.

Эстония Полиция ва чегара қўриқлаш департаменти маълумотларига кўра, россиялик чегарачилар Нарва дарёси орқали Васкнарва портига борган. Ушбу объектнинг бир қисми Эстония, бир қисми эса Россия ҳудудида жойлашган. Улар қирғоққа тушиб, пиёда порт бўйлаб юрган, назорат чизиғини кесиб ўтган ва кейин яна ортга қайтган.

Эстония ички ишлар вазири россиялик чегарачиларнинг ҳаракати сабаблари номаълумлигини билдирди. Таллин Москва томонидан тушунтириш кутаётганини маълум қилди. ERR хабарига кўра, Эстония ТИВ Россия элчихонасининг муваққат ишлар бўйича вакилини чақиради.

Киритилди: 23:05 18.12.2025. Ўқилди: 1231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!