Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"Метан" 3 800 сўмга кўтарилди(ми)? Расмий муносабат билдирилди

"Метан" 3 800 сўмга кўтарилди(ми)? Расмий муносабат билдирилди

Расмий муносабат: «метан заправка»ларда сотилаётган табиий газнинг 3 350 сўмдан ошмаслиги таъминланмоқда

Бугун ижтимоий тармоқларда «метан заправка»ларда газ нархи 3 800 сўмга кўтарилгани ҳақида хабарлар эълон қилинди.

Ушбу ҳолат Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» томонидан зудлик билан ўрганилди.

Маълум бўлишича, бу ҳолат Фарғона шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида кузатилганлиги аниқланган.

«Ўзенергоинспекция»нинг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ушбу АГТКШ масъулларига тушунтириш ишлари ўтказилди ва «метан» газнинг 3 350 сўмдан сотилиши таъминланди.

Бугун, шунингдек, Сурхондарё ва Андижон вилоятларида иккита АГТКШда шундай ҳолат кузатилган бўлиб, улар ҳам «Ўзенергоинспекция»нинг ҳудудий бошқармалари томонидан бартараф этилган.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги 173-сонли қарори билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланган.

Киритилди: 19:53 01.04.2024. Ўқилди: 1542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!