Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Марказий Осиёда ўрмон ландшафтларини тиклаш масалалари муҳокама қилинди

Марказий Осиёда ўрмон ландшафтларини тиклаш масалалари муҳокама қилинди

Тошкентда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон агентлиги томонидан Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари ўртасида ўрмон ландшафтларини тиклаш бўйича Минтақавий мулоқот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўрмон агентлиги директори Эркин Муҳиддинов, Жаҳон банкининг атроф-муҳит муҳофазаси бўйича бош мутахассиси Аббате Асферачейу, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон Республикаларидан ўрмон хўжалиги соҳаси экспертлари, халқаро ташкилотлар масъуллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Жаҳон банки томонидан молиялаштирилаётган минтақадаги экотизимларни тиклаш бўйича энг йирик ташаббус – Марказий Осиёнинг барқарор ландшафтларини тиклаш дастури (RESILAND CA+) доирасида амалга оширилаётган ишлар минтақада иқлим барқарорлигини таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Марказий Осиёда ўрмон ландшафтларини тиклаш масалалари муҳокама қилинди

Марказий Осиё мамлакатларида ерларнинг деградацияга учраши, ўрмонлар ҳудуди қисқариши бир қатор экологик муаммоларни келтириб чиқаради. Бу муаммо, айниқса, иқлим ўзгариши жараёнида экологик ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан сезиларли зарар етказадиган сел ва сув тошқинлари сонини кўпайтириб юборади. Шу сабабли Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида экологик ва ўрмон хўжалиги сиёсатини уйғунлаштириш, ресурсларни барқарор бошқариш ҳамда иқтисодий-ижтимоий ва экологик устуворликни мувозанатлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Ушбу халқаро шартномалар лойиҳалари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда туризм, биохилма-хиллик инвентаризациясини ўтказиш, трансчегаравий экологик коридорни бошқариш, умумий табиий ҳудудларда табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини мониторинг қилиш, ўрмон ёнғинлари ҳақида эрта огоҳлантириш тизимини яратиш, шунингдек, Қирғиз Республикаси, Тожикистон ва Ўзбекистон чегаралари туташган ҳудудларда “Тинчлик парклари”ни яратиш билан боғлиқ. “Тинчлик парклари” экотизимларни сақлаш, экотуризмни ривожлантириш, табиий офатлар хавфини камайтиришга кўмаклашиш ва чегара ҳудудлари аҳолиси учун иқтисодий имкониятлар яратишга мўлжалланган.

Минтақавий мулоқот давомида Марказий Осиё давлатлари давлат органлари вакиллари юқорида қайд этилган халқаро шартномалар лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Марказий Осиёда ўрмон ландшафтларини тиклаш масалалари муҳокама қилинди

Ҳозирги кунда RESILAND CA+ дастури Қирғиз Республикаси, Тожикистон ва Ўзбекистонда амалга оширилмоқда. Ушбу дастур Ўзбекистонда 250 минг гектардан ортиқ ўрмон ва яйловларни тиклашда ёрдам беради. Лойиҳа 6 та ҳудуд – Наманган, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида амалга оширилмоқда.

Жумладан, ландшафтларни тиклашнинг 6 та варианти ишлаб чиқилди ва ихтисослаштирилган питомниклар ташкил этилди. 10 минг гектардан зиёд яйлов ерларини террасалаш ва ихоталаш ишлари амалга оширилди. Зомин миллий табиат боғида экотуризмни ривожлантириш қўллаб-қуўватланмоқда. Бу ерда 30 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари иш билан таъминланади. Ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистоннинг 2018-йилги Бонн чақириғи доирасида белгиланган мақсадга эришишга — 2030-йилга қадар деградацияга учраган 1 миллион гектар ерларни қайта тиклашга ёрдам беради.

Киритилди: Бугун 09:46. Ўқилди: 340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!