Таҳлилларга кўра, 2025–2100 йиллар оралиғида Европа давлатларининг аксариятида аҳоли сони сезиларли даражада камаяди.
Энг катта пасайиш Украинада кузатилиши прогноз қилинмоқда — мамлакат аҳолиси 61 фоизга қисқариши мумкин. Литва ва Албанияда ҳам аҳоли сони 57 фоизга камайиши кутилмоқда.
Шунингдек, Шарқий Европадаги кўплаб давлатларда XXI аср охирига келиб аҳоли 40–50 фоизгача қисқариши тахмин қилинмоқда.
Бироқ айрим мамлакатларда аҳоли ўсиши кузатилиши мумкин. Айниқса, Европа микро давлатларида ўсиш юқори бўлиши прогноз қилинмоқда:
— Монако — +24%
— Люксембург — +10%
— Лихтенштейн — +9%
Шу билан бирга, Европанинг айрим бой давлатларида ҳам аҳоли сони ўсиши кутилмоқда:
— Буюк Британия — +7%
— Швеция — +7%
— Франция — +3%
— Швейцария — +2%