Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Барселона» раҳбари «Реал» президентига кескин жавоб қайтарди

«Барселона» раҳбари «Реал» президентига кескин жавоб қайтарди

«Барселона» президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Рафа Юсте Мадриднинг «Реал» клуби раҳбари Флорентино Переснинг шов-шувли баёнотларига нисбатан ўз муносабатини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Перес матбуот анжуманида «Реал»дан еттита чемпионлик «ўғирлангани» ва «Негрейра иши» доирасида «Барселона»ни коррупцияда айблаган эди.

«Флорентинонинг сўзлари менга аянчли ва ёлғон бўлиб туюлди. Шуни айтишни истардимки, Переснинг «Реал»даги сўнгги икки йиллик спорт ҳалокатини яширишга уриниши ҳеч қандай натижа бермайди. Еттита ўғирланган чемпионлик? Бу ёлғон. Объектив равишда бундай эмас. У ўз муаммоларини ўзи ҳал қилсин. Биз эса ўзимизни ҳимоя қиламиз — мухлисларимиз ва клубимиз учун бунга мажбурмиз.

Академиямиз тарбияланувчиларига асосланган лойиҳа билан иккита Ла Лига совринини қўлга киритган бир пайтимизда, «Негрейра иши» ҳақида қайта гапиришдан маъно йўқ. Биз «Реал»ни 14 очкога ортда қолдирмоқдамиз. Переснинг барча баёнотлари — бу шунчаки ёмон спорт бошқарувини оқлашга бўлган уринишдир», — дея Юстенинг сўзларини келтиради AS нашри.

Маълумот учун, Жоан Лапорта 1 июлдан бошлаб расман «Барселона» президенти лавозимига киришади.

Киритилди: 23:44 13.05.2026. Ўқилди: 254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!