Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Transfermarkt Ўзбекистон чемпионатининг энг қиммат футболчиларини маълум қилди (топ-10)

Transfermarkt Ўзбекистон чемпионатининг энг қиммат футболчиларини маълум қилди (топ-10)

Transfermarkt портали Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг трансфер қийматларини янгилади ва Суперлиганинг энг қиммат футболчилари рейтингини тақдим этди.

Рўйхатда биринчи ўринни «Насаф» клубининг 25 ёшли дарвозабони Абдувоҳид Неъматов эгаллади. Унинг трансфер қиймати 1,5 миллион еврога баҳоланмоқда.

Иккинчи поғонадан Акмал Мозговой жой олди. Унинг қиймати 100 минг еврога ошиб, 1,4 миллион еврога етди. Учинчи ўринни эса Ҳожиакбар Алижонов эгаллади — унинг бозор нархи ҳам 100 минг еврога кўтарилиб, 1,3 миллион еврони ташкил қилди.

Етакчилар орасида энг катта ўсиш Достонбек Ҳамдамовда кузатилди. Унинг трансфер қиймати дарҳол 300 минг еврога ошди.

Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат 10 нафар футболчиси қуйидагича кўриниш олди:

  1. Абдувоҳид Неъматов («Насаф») — 1,5 млн евро

  2. Акмал Мозговой («Пахтакор») — 1,4 млн евро

  3. Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор») — 1,3 млн евро

  4. Шерзод Насруллаев («Пахтакор») — 1,2 млн евро

  5. Люпчо Дориев («Сўғдиёна») — 1,2 млн евро

  6. Ҳожимат Эркинов («Пахтакор») — 1 млн евро

  7. Жамшид Искандеров («Нефтчи») — 1 млн евро

  8. Достонбек Ҳамдамов («Пахтакор») — 900 минг евро

  9. Руслан Жиянов («Навбаҳор») — 800 минг евро

  10. Аборбек Исмоилов («Нефтчи») — 800 минг евро.

Киритилди: 23:55 13.05.2026. Ўқилди: 265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!