Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху "Шер наъраси" операцияси вақтида Бирлашган Араб Амирликларига махфий ташриф буюрди. Бу ҳақда ҳукумат раҳбари идораси маълум қилди, деб ёзмоқда Исроил ОАВлари.
Хабарда айтилишича, Нетаньяху БАА президенти шайх Муҳаммад бин Заид билан учрашган. Канцелярия ушбу ташриф "Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги муносабатларда тарихий бурилишга олиб келганини" алоҳида таъкидлади.