“Damas”лар сонининг кўплиги яхши, лекин улар тирбандлик келтириб чиқармоқда”, — деди Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев.
Унинг таъкидлашича, ҳудудда “Damas” транспортлари жуда кўпайиб кетгани сабабли хизмат сифати ва йўлкира тарифларини назорат қилиш қийинлашмоқда.
Шу муносабат билан, вилоятда “Damas”ларни босқичма-босқич замонавий автобуслар билан алмаштириш режалаштирилмоқда. Янги тизим брутто-шартнома асосида ишлайди.
Ҳокимликка кўра, бу ўзгаришлар жамоат транспорти сифатини ошириш, тирбандликларни камайтириш ва йўловчилар учун қулайлик яратишга хизмат қилади.
.