Туркия етакчиси Режеп Таййип Эрдўғон Қозоғистонга келди, уни Остона аэропортида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.
Бу ҳақда "Tengrinews" нашри хабар бермоқда.
"Эрдўғоннинг самолётини бизнинг қирувчи самолётларимиз кузатиб борди", — дея хабар бермоқда қозоғистонлик журналистлар.
Эрдўғоннинг ташрифи "давлат ташрифи" мақомига эга. Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари Остонада Юқори даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг олтинчи йиғилишини ўтказадилар, шунингдек, Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этадилар.