Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Ушбу саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков батафсил жавоб берди.
— Аввало шуни айтиш керакки, бугунги кунда мамлакатимизда хантавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор.
Шу билан бирга, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, бу инфекция коронавирус каби тез тарқалиш хусусиятига эга эмас ҳамда мутахассислар фикрича, глобал пандемияни юзага келтирмайди.
Хантавируснинг Ер юзида 20 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, уларнинг фақат айримларигина одамларда хасталик келтириб чиқариши мумкин. Агар ушбу инфекциянинг дунё бўйлаб тарқалиш географиясига эътибор берсак, Осиё ва Европа давлатларида анча кам учрайди. Унинг баъзи турлари, асосан, Аргентина, Чили, Бразилия каби Лотин Америкаси мамлакатларида кузатилади.
Хантавирус кўпинча кемирувчилар орасида учрайдиган вирусли хасталик бўлиб, одамларга кам ҳолларда юқади. Инфекция, одатда, бундай жониворларнинг пешоби, ахлати ёки сўлаги билан ифлосланган нарсалар, чанг ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари орқали инсонга ўтиши мумкин. Айрим ҳолларда зарарланган муҳитда узоқ вақт бўлиш ёки кемирувчилар билан яқин ва мунтазам контактда бўлиш ҳам вирус юқиш хавфини оширади.
Мазкур касаллик кўп ҳолларда тана ҳароратининг кўтарилиши, бош оғриғи, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, мушак ва қорин соҳасида оғриқ каби клиник белгилар билан кечиши мумкин. Унинг оғир шаклида буйрак етишмовчилиги ҳамда юрак-қон томир ва нафас олиш тизими билан боғлиқ хавфли асоратлар кузатилади.
Афсуски, дунёда хантавирусга қарши махсус вакцина ишлаб чиқилмаган. Бунинг учун тегишли даволаш протоколи ҳам мавжуд эмас. Муолажа, асосан, симптоматик, яъни бемордаги белгиларга қараб олиб борилади.
Мамлакатимизда хантавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан вирусологик мониторинг ишлари мунтазам олиб борилмоқда.
Шундай бўлса-да, юртдошларимизга бир нечта профилактик чораларга амал қилишни тавсия этамиз.
Жумладан, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, яшаш ва иш жойлари озодалигига эътибор қаратиш, озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсиз сақлаш, мева ва сабзавотларни истеъмол қилишдан аввал яхшилаб ювиш, кемирувчилар чиқиндиларини супуришдан аввал намлаб тозалаш, омборхона ва ёпиқ хоналарни мунтазам шамоллатиш лозим.
Мабодо эндемик ҳудудга бориб келган бўлсангиз, бу ҳақда ҳудудингиздаги оилавий поликлиникага хабар беринг.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни барқарор сақлаш ҳамда четдан кириб келиши мумкин бўлган касалликларнинг олдини олиш мақсадида 53 та чегара пунктида доимий назорат йўлга қўйилган.