«Манчестер Сити» ҳимоячиси Жон Стоунс Германия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин.
«CaughtOffside» нашри берган маълумотларга кўра, 31 ёшли англиялик футболчини қўлга киритишга «Бавария» қизиқиш билдирмоқда. Мюнхен клуби футболчи «шаҳарликлар» билан 2026 йил 30 июнгача мўлжалланган шартномасини узайтирмаслигидан ва шу орқали уни жорий ёзда текинга қўлга киритишдан умидвор.
Жон Стоунс 2016 йилда «Эвертон»дан «Манчестер Сити»га 55 миллион евро эвазига ўтган эди. Жорий мавсумда ҳимоячи «шаҳарликлар» сафида барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракатларни амалга оширмади. «Transfermarkt» портали Стоунснинг қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда.