«Пахтакор» мухлислари учун нохуш хабар пайдо бўлди. Журналист Толибжон Қосимовнинг маълумотига кўра, клуб ҳомийси Жаҳонгир Ортиқхўжаев жамоадан кетиши ҳақида баёнот бериши мумкин.
Манбанинг таъкидлашича, сўнгги учрашувда «Пахтакор»нинг голи инобатга олинмагани ва бу қарор ортидан келиб чиққан шов-шувлар Ортиқхўжаевнинг норозилигига сабаб бўлган.
«Мендаги маълумотларга кўра, бу ҳолат клуб ҳомийси Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сабр косасини тўлдирган», — деб ёзди Толибжон Қосимов.
Агар Ортиқхўжаев ҳақиқатан ҳам «Пахтакор» бошқаруви ва молиявий қўллаб-қувватлашидан воз кечса, бу клуб келажагига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.