WBA йўналиши бўйича ярим ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Роландо Ромеро Теофимо Лопес билан бўлажак титул жанги учун дўстликни ҳам унутишга тайёрлигини айтди.
«100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман. Буни ҳозироқ қилган бўлардим! Гонг чалиниши биланоқ дўстлигимизни унутаман», — дейди Ромеро.
Ромеро ва Лопес ўртасидаги ярим ўрта вазн тоифасида WBA чемпионлик камари учун жанг 22 августдан 23 августга ўтар кечаси АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. Ҳар икки боксчи ринг ташқарисида дўст бўлган, уларнинг фаолияти параллел равишда ривожланган ва улар бир-бири билан спарринг машғулотлари ҳам ўтказган.