Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Польша Украинадан Германия каби кечирим сўрашни кутмоқда

Польша Украинадан Германия каби кечирим сўрашни кутмоқда

Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Игнаци Немчицкий Украина Польша олдида тарихий воқеалар учун кечирим сўраши кераклигини билдирди. У бу борада Германия тажрибасини мисол қилиб келтирди.

«Мен учун "узр сўраймиз" ва "кечирим сўраймиз" деган иборалар бир-бирига жуда яқин», — деди Немчицкий Польша телевидениеси эфирида.

Дипломатнинг таъкидлашича, Польша ва Германия Иккинчи жаҳон уруши давридаги оғир тарихий воқеаларга қарамай, ўзаро тушунишга эриша олган.

«Ҳатто тарихи мураккаб бўлган қўшнимиз Германия билан ҳам ўзаро тушунишга эришдик. Бу, аслида, "кечиринг ва биз ҳам кечирим сўраймиз" деган руҳда амалга ошди», — деди Польша ТИВ раҳбари ўринбосари.

Варшава ва Киев муносабатларида тарихий хотира, хусусан Волин воқеалари масаласи кўп йиллардан бери баҳсли мавзулардан бири бўлиб келмоқда. Польша томони ушбу воқеалар бўйича Украинадан аниқ сиёсий ва тарихий баҳо кутиб келади.

Киритилди: 13:53 24.08.2026. Ўқилди: 777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!