Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трампга ёғочдан ишланган, миллий нақшлар билан безатилган ўзбек айвонини совға қилди.
Бу ҳақда The New York Times хабар берди. Айвонлар Вашингтондаги West Potomac Park ҳудудида ўрнатилади. Улар АҚШда барпо этилиши режалаштирилаётган Миллий Америка Қаҳрамонлари боғи ҳудудида жойлаштирилиши кутилмоқда.