Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат КХШТдаги фаолиятини қайта тиклашни режалаштирмаётганини айтди.
"Агар ташкилот Арманистонни чиқариб юборса, мен бундан жуда хурсанд бўламан. Бу бизда ташкилотдан чиқиш ёки қолиш бўйича танловни йўқ қилади", — деди у.
Маълумот учун, Арманистон 2024 йилда КХШТдаги иштирокини музлатган.