Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Зеленский АҚШнинг Россия-Украина урушига муносабати ўзгарганини айтди

Зеленский АҚШнинг Россия-Украина урушига муносабати ўзгарганини айтди

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШнинг Россия-Украина урушига нисбатан муносабати ўзгарганини маълум қилди. У бу ҳақда Украина Мустақиллик куни муносабати билан халққа йўллаган табригида гапирди.

«АҚШда Россия ҳақиқатан ҳам бу урушни тугатишни хоҳлаяптими, деган масалада барча иллюзиялар йўқолганидан хурсандман. Америкада Россияга нисбатан барча қарама-қаршиликлар ва қўрқувлар ҳам йўқолишига ишонаман», — деди Зеленский.

Украина раҳбарининг фикрича, Россияни музокаралар столига ўтиришга мажбурлаш учун унга нисбатан санкция босимини кучайтириш зарур. Шунингдек, у можарони якунлаш учун Украинага халқаро ёрдамни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.

Зеленский Украина мудофаа-саноат мажмуасининг аҳамиятига ҳам тўхталиб, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган «Фламинго» ракеталарини алоҳида қайд этди. Украина томони ушбу ракеталардан Россия ҳудудидаги узоқ масофада жойлашган объектларга зарба беришда фойдаланганини аввал ҳам маълум қилган.

Шунингдек, Зеленский Украинада ракета ва дронлар ишлаб чиқариш суръатини ошириш зарурлигини билдирди. У Россиянинг ҳарбий салоҳияти ва логистика имкониятларини камайтириш Киев стратегиясининг муҳим йўналишларидан бири эканини таъкидлади.

Киритилди: 14:02 24.08.2026. Ўқилди: 743 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!