Бугун 23 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Шавкат Раҳмонов энди октагонга умуман қайтмайди

Шавкат Раҳмонов энди октагонга умуман қайтмайди

Америкалик UFC жангчиси Шон Брэди қозоғистонлик Шавкат Раҳмоновнинг октагонга қайта олишига ишонмаяпти.

"Шавкат яна жанг қилади деб ўйламайман. Менимча, у фаолиятини тугатди. Чунки ҳар сафар қайтишга уринганида, тиззаси яна панд бермоқда ва тўлиқ машғулот йиғинидан ўта олмаяти.

Раҳмонов охирги марта октагонга чиққанидан бери ақл бовар қилмас қийинчиликларни бошидан кечирди. У жароҳати туфайли чемпионлик жангини ўтказиб юборди, оиласи даҳшатли аварияга учради, ажрашишни бошдан кечирди, яна тиззасини жароҳатлаб, жарроҳлик амалиётини ўтказди ва қозоғистонлик ОАВ маълумотларига кўра, отасидан айрилди. Шавкатнинг ҳаётидаги жуда оғир давр кечмоқда..." – деди Брэди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Раҳмонов охирги бор 2024 йил 7 декабрь куни Иан Гаррига қарши жанг ўтказиб, якунда ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонганди.

Киритилди: 16:15 21.08.2026. Ўқилди: 14747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!